Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Закот сарфланадиган жойлар ҳам аниқ белгиланган. У Оллоҳ Қуръонда зикр қилган саккиз синфдан бошқасига сарфланмайди. Оллоҳ Таоло айтади:


«إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ»
– „Албатта, садақалар (яъни закотлар) фақат фақирларга, мискинларга, закот йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошна қилинувчи кишиларга, ва қулларни озод қилишга, қарздор кишиларга ва Оллоҳ йўлида (жиҳодга) ҳамда мусофирларга берилур“. [9:60]
Пули бору, лекин харажати кўп кишилар фақирлардир. Умуман пули йўқ, кирими ҳам йўқлар эса мискинлардир. Оллоҳ Таоло айтади:


«أَوْ مِسْكِينًا ذَا مَتْرَبَةٍ»
– „Ёки муҳтож бечора-мискин“. [90:16]
Закот йиғувчилар уни йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланадиган кишилардир. Диллари динга ошно қилинувчи кишилар - давлат, закот берилса, мусулмонлиги янада мустаҳкамланади, деб ўйлаган кимсалардир. Қулларни озод қилиш учун ҳам закот берилади. Закот олувчиларнинг бу синфи ҳозирда мавжуд эмас. Қарздорлардан мурод, қарзини узолмаётган қарздорлардир. Оллоҳнинг йўлида, дегани, жиҳод учун, деганидир. Қуръонда:


»فِي سَبِيلِ اللَّهِ« деган сўз сарфлашга алоқадор бўлса, жиҳод, маъносини билдиради. Йўловчидан мурод, узилган (яъни, мол-мулки, юртидан йироқдаги) мусофирдир. Шу саккиз синфдан бошқасига закот пулидан берилмайди. У давлатнинг иқтисодий ишларига сарфланмайди. Мазкур саккиз синфдан бирортаси топилмай қолса, закот сарфланмасдан байтулмолда сақланиб тураверади. Ҳожат тушганда, яъни саккиз синфдан бири топилганда берилади. Закот халифа ёки унинг вакилига топширилади. Чунки Оллоҳ Таоло:


«خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا»

− „(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бирқисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг“, [9:103]

деди. Абу Бакр ҳам одамлардан камбағалларга берасизларми, бермайсизларми, деб ўтирмасдан закот беришларини талаб

 

81-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143